Қуръоннинг ҳурмати

09:46 / 15.08.2020 | Robiya | 529
Ассалому алайкум! Кўпинча Қуръон оятларини ўқиб ўтирганимда эрим худди кўрмаётгандек ҳар хил нарсалар ҳақида гапириб чалғитаверади. Интернетдан мени қизиқтирмайдиган нарсаларни ўқиб беради, ўқиётган жойимда тўхтаб қоламан. Шу ишлари маъқулми? Шундай чалғитиб ҳар хил арзимаган ишлар буюриб, ўқишимни тўхтатиб қўйишлари дилимни оғритяпти. Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз уйда йўқ пайтида ёки ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул пайтида ўқинг. Унинг ёнида ўқиманг. Валлоҳу аълам!