Намоз

09:02 / 17.08.2020 | Hushro'ya | 588
Ассалому алайкум! Уй ишлари, аёллик, оналик вазифаларим сабабли кечқурун ухлагунимча алламаҳал бўлиб кетади. Айниқса 6 ойлик чақалоғим кечаси инжиқлик қилиб чиқади. Бамдод намозига 1 соат ё ярим соат қолганида кўзларим илиниб, ухлаб қоламан. Уйғонсам ёруғ тушиб бўлган бўлади. Кўпинча бамдод намозини қуёш ёйилганида чошгоҳ вақтида ўқийман. Бу ишим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри, ҳамма намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Валлоҳу аълам!