Ассалому алайкум! Қалбимда иймон ҳаловатини топишим учун нима қилай? Менда бу ҳаловат бор эди, лeкин қандайдир хато қилдимки Аллоҳ қалбимдан бу ҳаловатни олиб қўйди. Энди ўша ҳаловатни қайтаришим учун нима қилай? Опажон ҳақимга дуо қилинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳга тавба қилинг. Истиғфорни кўпайтиринг. Ҳаром нарсага назар солинганда ҳаловат йўқолади. Нима гуноҳ қилганингизни ўзингиз биласиз, дарров ўша гуноҳдан тийилинг. Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлинг. Яхши ҳамсуҳбатлар билан бирга бўлинг, маърузалар тингланг. Валлоҳу аълам!.