Ассалому алайкум! Динга ҳаддан зиёд амал қилувчи бир инсон маслаҳати билан бир одам билан танишдим. У инсонларга шу қадар ишондим. “Пул билан ҳамма нарсага эришиш мумкин”, деб мени алдашди ва ўз ҳирсини қондириб ташлаб кетди. Никоҳ ўқитмоқчи бўлди, аммо энди таништирган инсон ҳам, ўша одам ҳам изсиз йўқ. Улар мени оғир гуноҳ қилишга мажбур қилиб кетди. Нима қилай? Тушкунликдан қандай чиқай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бу даражада алданиш мумкин? Энди ҳаммасида диндорликни ўзига ниқоб қилиб олган одамга ағдарманг. Аллоҳ таоло сизга ақл берганку? Бу ишда ўзингизнинг ҳам иштирокингиз бор экан, дарров Аллоҳга тавба қилинг. Айбингизни яширинг. Иcтиғфорни кўпайтиринг. Ҳаётингизни қайтадан бошланг. Бугундан гуноҳ ва айб ишларни тарк этинг. Қилганларингизга қаттиқ афсус-надомат чекиб, Аллоҳга қайтинг. Ибодатларда мустаҳкам бўлинг, солиҳ амалларни кўпайтиринг. Гуноҳларингизни кечиришини Ўзидан дуо қилиб, сўранг. Валлоҳу аълам!.