Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир солиҳ ва тақводор йигитдан бир нечи марталаб совчи келди. Тўғрисини айтсам, менга жуда ҳам ёқди. Яъни Аллоҳ илмидан хабардор, харомдан қўрқадиган, ўқимишли ва келишган, ҳар томонлама идеалимдаги йигит эди. Оиламга ҳам фикримни айтдим, улар ҳам маъқуллашгандек бўлишди, хулласки тўй бўладигандек гап эди. Бироқ розиликларга оз қолганда бирдан дадамнинг фикри ўзгариб, қатъий инкор этиб туриб олдилар ва иложсиз у йигит бошқа қизга унаштирилди. Бу орада эса, у йигит менга бир неча диний китоблар ва яна (торт, гул, узук кабилар) совға қилган эди. Нарсаларини қайтиб беришни ўйлаяпман, бироқ энди у унаштирилган ва уни безовта қила олмайман. Аксига олиб, у бошқа бир узоқ вилоятдан. Қариндошидан телефонлашиб сўраганимда, унинг берганларига рози эканини айтди. Бироқ бошқа бир номаҳрам инсоннинг берган туҳфалари менда туриши қандай бўларкин!? Илтимос тўғри йўл кўрсатинг, келажакда уялиб қолмайин. Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Сизда қолиши жоиз, модом рози экан. Валлоҳу аълам!