Ассалому алайкум! Ака-сингил бир-бирига қанчалик даражада яқин бўлишига рухсат бор? Яъни сингил (2 та болалик бўлган, эри узоқдалиги сабаб қизлик уйида яшайди) ўзимни акамку деб акасини (ака ҳам оилали, фарзанди бор) масалан бир кунда эрталаб, ишга кетаётганда, ишдан келганда, ухлашга ётмоқчи бўлганда акани қучоқлаб ўпавериши, эркаланиши жоизми? Уйда шароит йўқлиги сабаб акасини ётоғида ҳам ётиши, ака ич кийимда ухласа хоҳлаганча ётган ерида юриши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Кўнгилни бузиб, фитнага сабаб бўладиган ишлардан тийилиш керак. Валлоҳу аълам.