Ассалому алайкум! Қизим яқинда бир ёшга тўлди. Баъзи ҳолларда овқатни чайнаб бераман, бу нотўғри эмасми? 2. Бола тарбиясида ота-онанинг ўрни энг асосийси ҳисобланади. Лекин бобо бувиси билан бирга яшайдиган оилаларда кўпинча онаси фарзандига насиҳат қилса, қилган нотўғри ишлари учун койиса, маълум чекловлар қўйса бувиси ёнини олиши, эркалатиши бола тарбиясига қандай тасир кўрсатади. Бундай ҳолларда онаси нима қилиши керак? 3. Бир ёшли қизим жуда қайсар. Ўзи хоҳлаган ишни қилдирмагунча йиғлаб оёқ тираб олади. Дадаси бу ҳолни тўғирлашим кераклигини тарбиясига жиддий қарашимни айтяптилар. Ҳали у кичкина, гапга тушунмайди десам ҳам. Бундай ҳолларда қизимга қандай муомала қилишим тўғри бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Жоиз. Валлоҳу аълам!