Ассалому алайкум! Мени 2 нафар фарзандим бор. Уларга ислом динини қўлимдан келганича ўргатяпман. Одоб-ахлоқ ва ҳалолликни ўргатяпман. Аммо баъзи қўшни ва қариндош болалар сўкинишади, таъқиқланган ишларни қилишади. Уларга тушунтирдим, фойдаси бўлмади. Шу ҳолатда улар билан ўйнашни таъқиқласам, дўстларини ўзим танлаб берсам бўладими? Қариндош бўлишсачи?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ўша болаларнинг ота-оналарига танбеҳ бериш керак. Ёки ўзингиз тартибга чақиринг. Охирги чора, фарзандингизга бу нарсани ёмонлигини тушунтириш, токи бундай вазиятда ўзини қандай тутишни билсин. Валлоҳу аълам!