Суннат намозларининг қазоси ўқилмайдими?

20:43 / 09.03.2017 | Савол | 2123
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Ёшим 27 да. Намозни яқинда ўқишни бошладим ва аёл киши асли 9 ёшидан намоз ўқишни бошлаши кераклигини билдим. Ҳозирда қўлимга қатъий 18 йиллик жадвал чизиб, қазо бўлиб қолган намозларимни ўқишни ният қилдим. Ҳозир ўқиётган «Намоз энг улуғ ибодат» китобида «Узрли сабаб билан вақтида ўқилмаган фарз ва витр намозларининг қазоси ўқилади. Жума, ҳайит (ийд), жаноза, суннат намозларининг қазоси ўқилмайди. Фақат Бомдод намозининг суннати ўша куни тушгача фарзи билан бирга ўқилади» деб ёзилган. Бир кунлик қазо намозимни ўқиш тартиби қуйидагича : 1. Бомдод – 2 ракъат фарз. 2. Пешин – 4 ракъат фарз 3. Аср – 4 ракъат фарз. 4. Шом – 3 ракъат фарз 5. Хуфтон – 4 ракъат фарз 6. Витр – 3 ракъат вожиб бўладими? Ҳамма суннат намозларини олиб ташладим. Шу тартибда 18 йиллик қазо намозларимни ўқишим тўғри бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, тўғри, Аллоҳ қазоларни адо этишда Ўзи ёрдамчи бўлсин. Омин.
Шариатда фарзлар зиммага тушадиган балоғат ёши қатъий чекланмаган. Қиз болалар учун 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан, деган гап бизнинг диёрлардаги аксар ҳолатга кўра айтилган, холос. Қиз болага ҳайз кўрган кунидан, ўғил болага эҳтилом бўлган кунидан намоз фарз бўлади. Валлоҳу аълам