Ассалому алайкум! Эрим билан ўғлимиз учун қурбонлик қиламиз деб ният қилиб қўйгандик. Афсуски, ҳозир моддий томонлама имконимиз бунга тўғри келмаяпти. Лекин ният қилиб қўйганимиз учун озроқ миқдорда бўлса ҳам масжидга садақа бериб ёки етимларга ҳайрия қилсак бўладими ёки қурбонлик қиламиз деб ният қилгандан кейин қурбонлик қилишимиз шартми? Қурбонлик қилмасак зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Қилиш керак. Имкони бўлганда қилинади. Валлоҳу аълам!