Тақдирга ёзилгани бўладими?

10:36 / 17.08.2020 | nohida | 488

Ассалому алайкум! Дадам яқинда саратон касаллигидан вафот этдилар. Операциядан яхши чиққан эдилар, менимча шифокорларнинг масъулиятсизлигини орқасидан вафот этдилар. Инсон ўлимида бирор кимса айбдор бўладими ёки пешонасига ёзилганими, худонинг иродасими? Кўнглим ҳеч таскин тополмаяпти. Агар бошқа шифокорга олиб борганимизда, агар оператция қилдирмаганимизда озгина бўлса ҳам яшармидилар.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин. Мусибатингизда сизга сабр берсин! Ўша масъулиятсизлик ҳам Аллоҳнинг қадарида бўлган. Қазои қадар Аллоҳ ҳамма нарсани аввалдан билиши ва ҳодисалар Аллоҳнинг билимига мувофиқ бўлишидир. Лекин агар деган гапни ва эҳтимолларни кўпайтириб бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агарни кўпайтириш шайтон эшикларини очади, деганлар. Валлоҳу аълам!