Ассалому алайкум! Бизнинг уйда бобом ва бувимлар “қуруқ чойнинг шамасини ҳамма жойга ташлаб бўлмайди”, дeйишади. Айтишларича уни гуноҳи жуда катта экан. Уни фақат мeвали дарахт тагига ташлаш кeрак экан. Бу ҳақиқатдан гуноҳми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай дейилмаган. Асли ўсимлик бўлганлигини ҳисобга олиб, шундай қилиш одат тусига кирган ва бу гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам!.