Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларизни кузатиб бораман. Аллоҳ рози бўлсин, килаётган амаллариз учун. Биз синглим билан вилоятдан Тошкентга ишлаш учун келганмиз, ёшимиз 20 ва 18 да, дадамни ишлари сал юришмаганлиги боис. Ва ҳозирда иккаламиз тоғамни квартираларида турамиз, ўзлари эса оилалари билан бошқа туманда туришади. Бошида бироз ишладик, энди эса карантин туфайли ишсизмиз. Аллоҳга шукур ҳижобдамиз, ибодатларни имкон қадар бажармоқдамиз. Шу бўш вақтимизда, китоб мутолааси билан шуғулланяпмиз, ўқиган китобимда тушунишимча фарзандни агар ота-онаси ҳаёт бўлса, уйда ўтириб уларни хизматини қилиш керак экан. Уйимизга қайтишимиз керакми? Аслида синглим билан уйимиздан узоқда яшашимиз тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ота онанинг раъйига қаралади. Улар рози бўлишса, ишлаш жоиз. Сизларнинг ҳолатингизда бирор маҳрам назорат қилиб туриши керак, масалан тоғангиз. Валлоҳу аълам.