Ассалому алайкум! Менга никоҳланаётганимизда турмуш ўртоғим маҳр ўрнига бирон қимматбаҳо нарса олиб беришини айтган эди. Бу нарса уларни хоҳишларига қараб олинадими ёки менинг фикрим ҳам инобатга олиниши шартми? Менга тилла тақинчоқлар керакмас. Мен бу нарсаларга қизиқмайман ҳам. Раҳматли Шайхимиз Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" номли китоблар тўпламини олишни ният қилардим, лекин буни никоҳланаётган пайтимиз ҳаяжонда айтолмаганман. Кейинчалик ҳам бу истак айтилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳрни тайин қилиш келиннинг ҳаққи. Маҳр ўрнига эмас, ана ўша айтган нарсаси маҳр бўлади. Бунда сизнинг истагингиз шарт, уни эр тайин қилмайди. Лекин никоҳ пайтида тайин қилинмаган маҳр кейинчалик маҳр мисл бўлади. Валлоҳу аълам!