Ассалому алайкум! Аёллар ҳайз кўрган пайтда бирор нарса сўраб, дуо қилиши мумкинми? Бу пайтда дуо ўтадими? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайз пайтида «дуо ўтмайди» ёки ҳайз пайтида дуо қилиш «жоиз эмас», деган гап йўқ. Шунга биноан бундай ҳолатда дуо қилинаверади. Дуонинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги эса Аллоҳга ҳавола. Валлоҳу аълам!.