Соч ёйиқ ҳолатда ғусл…

04:43 / 13.04.2017 | Савол | 1466
Ассалому алайкум! Соч ёйиқ ҳолатда ғусл вожиб бўлса, сув сочни ҳамма қисмига тегиши шартми?
Умуман олганда сочимиз ярмаси очилган ва ўримлик бўлиши шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сочи ўрилган аёл (соч ғусл вожиб бўлишидан аввал ўрилган бўлса) бошининг ўзини (сочларининг тагини) ювиши кифоя, ўрими устидан эса масҳ тортади. Агар сочи ёйилган бўлса, унинг ҳаммасини ювади. (Мўминнинг меърожи).