Қурбонлик

11:12 / 17.08.2020 | Мехринисо | 395
Ассалому алайкум! Пулим ва олтинларим бор. Иккаласини қўшганда нисобга етади. Пулни онам берганлар, даволанишим учун. Лекин бу пулни борлигини эрим билмайди. Ўйлашимча менга қурбонлик қилиш вожиб. Лекин эримга вожиб эмасга ўхшайди. Эрим қурбонлик қилишни хоҳладилар. Шуни пулини мен берсам қурбонликни ният қилиб, лекин эрим оиламиз номидан деб ният қилсалар, мендан адо бўлган бўладими қурбонлик? Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик пули нисобга етганга вожиб. Ким у учун пул сарфласа, ўшанинг қурбонлиги бўлади. Илло бошқага ҳадя қилиб, унинг номидан атаса, ўша одамнинг номидан бўлади. Валлоҳу аълам.