Ассалому алайкум! Эшитишим бўйича таҳоратсиз тайёрланган биргина таом ҳам фаромуш касаллигига сабаб бўларкан. Таҳоратда, зикрда тайёрланган ҳалол таомлар инсонни хотирасига ҳам яхши таъсир қилиб келажакда Қуръон ёдлаши ҳам осон бўлса керак. Шу туфайли ҳам уйимдагиларга доим таҳоратда овқат пиширишни ният қилдим келажакда ҳам. Лекин таҳоратим ўтмайдиган кунларда буни қандай қилишим мумкинлигини билмай иккиланяпман. Яъни бундай пайтларда нима қилишим керак? Ёки бошқа бирон таҳорати ўтадиган инсонга пиширтиришим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатда таом учун таҳорат қилиш керак деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!