Никоҳ ҳақида

20:54 / 17.08.2020 | Zilolaxon | 578
Ассалому алайкум! Эрим ажрашиш учун ариза ёзганди, аммо талоқ сўзини айтмаган. Ҳозирда бирга яшаяпмиз, лекин ажрашиш учун ариза ёзса хам талоқ тушади деб эшитдим, аммо эрим мен буни мажбурликдан қилдим, юрагимдан эмас деяпти. Талоқ тушган бўладими? Никох ўқитишимиз керакми энди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилмаган бўлса, тушмайди. Валлоҳу аълам!