Ассалому алайкум! Оилавий шароитим сабабли пойтахтдаги коронавирус билан оғриган беморларни даволашга мўлжалланган павильонга 15 кунга ҳамшира бўлиб ишлашга кетяпман. Хабарингиз бор у ерда махсус ҳимоя кийимда бўлишингиз шарт ва беморлар кўплиги сабабли иш вақти тиғиз бўлади. Иш смена асосида бўлади. Касаллик юқишидан ҳавфсираб 15 кун намозларимни ўқимай турсам Аллоҳ насиб қилиб кейин уйга қайтганда қазоларини ўқисам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Айнан шундай пайтда Аллоҳга янада яқин бўлиш керак. Ҳатто уруш пайтида ҳам намоз тарк қилинмайди. Таҳоратга имкон бўлмаса, таяммум билан ўқинг. Лекин намозни тарк қилманг. Валлоҳу аълам!