Дуо қилинг

04:46 / 13.04.2017 | Савол | 1233
Ассалому алайкум! Опажон Худо хоҳласа тез кунларда тўйим бўлиш арафасида. Бўлажак турмуш ўртоғим тўйдан кейин исмларига “ака” қўшиб чақиришимни айтяптилар. Бу нотўғрилигини айтсамда кўнмаяптилар. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғрилигини билар экансиз. У кишига шуни нотўғрилигини тушунтириш керак. “Қиёматда шу юзасидан ҳисоб–китоб бўлганда нима деймиз?”, денг. Мўмин мусулмон киши буни тушуниши ва “ака” дейишни талаб қилмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!.