Аллох чиройли сабр берсин

23:56 / 17.08.2020 | Chloe | 256

Ассалому алайкум! Одинахон опа. Оилаларингиз бошига Яна Бир мусибат , синов тушибди. Бувижонингиз оламдан у́тибтилар. У́киб биз хам кайгуга тушдик. У кишини отангиз Шайх хазратлари хакида ёзганларини у́киб биз хам йигладик. Канчалар буюк мухаббат, улуг хурмат, огир кайгуни жуда чиройли етказиб берганларидан такрор-такрор у́кидим. Аллох улардан Рози бу́лсин, жаннатларда пайгамбаримиз билан ён ку́шни килсин. Шундай улуг зурриётлар тарбиялаб берганликлари учун, ажр мукофотларини энг олийсини насиб этсин. Ортларида колганларга эса гу́зал сабр берсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Омин! Ташаккур! Саломат бўлинг!