Мулк сураси

14:52 / 17.08.2020 | Chloe | 656
Ассалому алайкум! Мулк сураси қабр азобидан озод қилади деб ўқиганмиз. Намозда зам сура қилиб Мулк сурасини қкишлик жуда яхши эканини якинда билдим. Ҳеч қандай китобим йўқлиги учун фақат интернетдан ўқийман. Муслим.прода ҳам фақат инглизча арабча ўзбекча. (Таржимасини ўқиб қўрқувга тушдим. арабчасини ёдлаш керакку) Гуглда эса манбаа ишончли, оятлар тўғри ёзилган эмасдек. Мулк сурасини кирилл ҳарфлари билан арабча талаффузда ёзиб берсангиз, мушкулимни осон қилган бўлардингиз. Ягона ишончли манбаа сизнинг каналингиз. Қизим Оятал курсийни замсура қилаётган экан. Шу тўғрими? Яна қандай сураларни замсура қилса бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Оятул курсини ҳам бошқаларини ҳам зам қилинаверади. Валлоҳу аълам!

https://savollar.muslimaat.uz/savol/11051