Дeпиляция

13:10 / 13.04.2017 | Савол | 1964
Ассалому алайкум! Қиз бола тозаланиш(депиляция) борасида опа ёки синглисининг ёрдамидан фойдаланса бўладими? Салондаги хизмат мумкин эмаслиги учун, чунки яқинда турмушга чиқаман. Ўзим қилсам оғриғига чидай олмаяпман. Қандай ечимни маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муслималарнинг муслималарга нисбатан аврат ерлари киндикдан тиззагачадир. Номуслималарга нисбатан ҳам номаҳрам эркакдан беркитиш керак бўлган аъзолар авратдир. Мана шу аврат ерларни кўрсатиш ҳаром. Баъзи уламоларимиз ишончсиз, яъни фосиқа, диндор бўлмаган ёки шубҳали аёлларга нисбатан ҳам деганлар. Валлоҳу аълам. Қолаверса, тозаланиш ишларини ҳар бир аёл ўзи амалга ошириши керак. Буни бошқага қилдириш одобга ҳам, ҳаёга ҳам, мусулмончилигу, ўзбекчиликка ҳам тўғри келмайди ва бу ёт одат. Агар хоҳласалар ҳозирги кунда буни ўзлари амалга оширишлари учун турли қулай воситалар бисёр. Валлоҳу аълам!.