Ассалому алайкум! Қазо намозда ниятни “фалон йилги ёки фалон кунги намозни ният қилдим” дeйиш кeракми ёки фалон намоз қазоси дeйиш кифоями? Қазо рўза нияти араб тилида бўлиши шартми? Агар араб тилида бўлса, илтимос ёзиб юборсангиз. Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайси намознинг қазоси экани дилингизда бўлса бас. Ниятда «фалон намознинг қазоси», дейсиз. Ният араб тилида бўлиши шарт эмас. Биздаги урфда форс тилида ният қилиш ҳам бор. Ўз тилингизда қилсангиз ҳам бўлади, чунки ният намоздан ташқари, қайси тилда бўлса ҳам дуруст. Валлоҳу аълам!.