Қўй боқишдаги барака

23:46 / 18.08.2020 | Hakimaxon | 679
Ассалому алайкум! Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам :"Қўй боқинглар, зеро унда барака бор", деган эканлар. Биз ҳам қўй боқаяпмиз. Аммо сотиб олиб бераётган емларимиздан фойда эмас зарар кўряпмиз. Айтмоқчиманки, ҳадисдаги барака сўзи қўйга нисбатан ишлатилинганми ёки қўй боқиладиган хонадонгами? Барака фақат ўша замон учун айтилганми ёки ҳамма замонларгами?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасига нисбатан ишлатилган. Бараканинг қочиши бошқа омиллардан бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!