Ассалому алайкум! Мен бироз соддароқман, одамларга ишониб кейин алданиб қоламан. Ўзимнинг бу жиҳатларим ўзимга ёқмайди. Маслаҳат берсангиз дегандим. Олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Инсон бундай ҳолатдан қутулиши учун кўпроқ китоблар ўқиши, илмлари устида тинмай меҳнат қилиши керак. Ўқиган, билганларингизни чуқур анализ қилишни ўрганишингиз керак. Атрофингиздаги инсонларга разм солиб уларни кузатиб, ўзига яраша фикр-мулоҳазалар қилишингиз керак. Иложи борича камгап бўлишингиз катта хатолар қилиб қўйишингиздан сақланишингизга олиб келади. Валлоҳу аълам!