Ассалому алайкум! Мен турмуш қуриш арафасидаман, одат бўйича куёв тараф келинга сарпо қилади, куёвнинг қилган сарполари ўзимга маъқул, аммо онамга ёқмади, жуда арзон нарсалар, деб уришадилар, дилни озорлайдиган гаплар айтадилар. Бу вазиятда муборак динимизда нималар дейилган, мен бу вазиятда нима қилишим мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Маълум кўрсатма, мажбурият йўқ. Ҳамма ўз имкониятидан келиб чиқиб, кўнгилдан қилади бу ишни. Муҳим нарса маънавият, молу дунё эмас. Валлоҳу аълам!