Ассалому алайкум! Мен қизлик вақтимда араб тилини ўрганган эдим, ўқишни, ёзишни биламан, аммо маъноси, таржимасини билмайман. Турмушга чиқиб илмим чала бўлди. Ҳозир 2 та фарзандим бор, улар катта. Эримга илмим чала бўлмасин, давом эттириб қўяй, десам рухсат бермаяптилар! Уларни рухсатларисиз илм олсам гуноҳ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Фарз бўлган имлни олишга тўсқинлиқ қилишга ҳаққи йўқ. Аксинча бу учун сизга шароит яратиб бериши керак. Аммо фарз бўлган илмдан ортиғи бўлса, эрнинг рухсати шарт бўлади. Валлоҳу аълам!