Ассалому алайкум! Мени ёш болаларим бор. Баъзида намоздан сўнг ёки бошқа пайтларда тасбеҳ айтиб ўтирганимда келиб гапиришади. Иложи борича намоздан кейинги тасбеҳлар айтаётганимда гапирмасликка ҳаракат қиламан, лекин бошқа пайт истиғфор ёки саловат айтиб юрган бўлсам орасида гапираман. Намоз сўнгида тасбеҳлар орасида гапириш мумкинми? Умуман зикрлар қилаётган пайтда гапириш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Гапирмаган афзал, айниқса намоздан кейинги зикрлар орасини узмаслик керак. Оддий ҳолатдаги зикрлар орасида гапириш жоиз. Валлоҳу аълам!