Ассалому алайкум! Мен яқинда ҳижобга кирдим. Ҳозир кўчага пардозсиз чиқяпман. Лекин мени бир нарса иккилантираяпти. Куёвликка номзод йигит билан учрашувга чиққанда озроқ пардоз қилиб чиқишим керакми ёки табиий кўринишда бўлишим лозимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамга қандай кўриниш керак бўлса ўшандай кўриниш керак. Совчи экани ҳеч қандай имтиёз бермайди. Валлоҳу аълам!