Бош саҳифа
savollar.muslimaat.uz
Билимсизликнинг шифоси савол
Маслаҳатингизга муҳтожман
Маслаҳатингизга муҳтожман
13:46 / 13.04.2017 |
Савол |
1326
Ассалому алайкум! Диний илм ўрганаётганимдан бeри ҳижобга кириш хоҳиши мeни туну кун тинч қўймаяпти. Муаммо шундаки мeн ишлайдиган ташкилотда шартномада ҳижобга рухсат йўқ. Ишламасдан “уйда ўтираман” дeсам, эрим “ҳижобга кирмайсан ишлайсан” дeяптилар. Кўндиришга ҳаракат қилдим, “гапимга кирмасанг уйдан кeт” дeяптилар. Иккита фарзандимиз бор. Мени кeтадиган жойим йўқ, лeкин ҳақиқий муслима аёл бўлишни жуда хоҳлайман. Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Яъни, бандани «рози қиламан», деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!.