Ассалому алайкум! Қалбимдан доим бой бўлгим келади. Бой бўлиб ота-онамни хизматларида бўлсам, уларни хурсанд қилсам дейман. Албатта бойликсиз ҳам хурсанд қилиш мумкин. Аммо мен уларни янада хурсанд қилгим келади. Яна бойлик сўрашимга сабаб атрофимдаги ёрдамга муҳтож бўлган бева-бечораларга, етим-есирларга кўпгина ёрдам берсам, улар эса мендан жуда ҳам хурсанд бўлишларини кўргим келади. Буларни яширинча қилишни, яъни фақатгина ўша инсон, мен ва Аллоҳ билишини истайман. Бу ўзимнинг обрўим учун бўлишини хоҳламайман асло! Шунинг учун намозларимдан кейин Аллоҳдан бойлик сўрайман. Бу билан дунёни севган бўлиб қолмайманми? Аллоҳдан бойлик сўрашим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Саҳий ва солиҳ бой бўлай, беҳисоб бойлик бергин, лекин унга муҳаббат бермагин десаям бўлади. Валлоҳу аълам!