Қуёш чиқиш вақти

02:14 / 30.08.2020 | Guli | 1656
Ассалому алайкум! Бомдод намозидан кейин зикр ёки дуо қилаётганда агар қуёш чиқиш вақти келиб қолган бўлса шу пайт тўхтатиш керакми ёки зикрларни 100тага етказиб қўйса бўладими? Қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Давом эттириш жоиз. Бу вақтда намоз ўқиш тақиқланган холос. Валлоҳу аълам!