Уйқу ҳақида

13:48 / 13.04.2017 | Савол | 1241
Ассалому алайкум! “Ухлаётганда қорни билан ётиб бўлмайди” дeйилганини ўқиб қолгандим. Бу тўғрими? Қандай ва қай ҳолатларда ухласа бўлади? Кўпинча ёш болалар қорни билан ухлаб қолишади. Тўлиқроқ изоҳлаб бeришингизни истардим. Раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Яъиш ибн Тихфа ал-Ғифорий(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.
“Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар”.
Абу Довуд ривоятлари.
Фойда: Қоринни ерга қаратиб ётишдан қайтарилган.
Ўнг ённи босиб ухлаш суннатдир. Юқоридаги ётишдан қайтарилган холос. Ундан бошқалари жоиз. Ёш болалар қорнини ерга қаратиб ухлаб қолган бўлса, уларни тўғри ҳолатда ётқизиб қўйилади. Валлоҳу аълам.