Ассалому алайкум! Эрим оламдан ўтган. Эрим ва ўзимнинг номимдан битта эҳсон қилсам бўладими? Ёки эхсон қилмоқчи бўлган маблағимни иккига бўлиб ярмини ўзимнинг номимдан, қолган ярмини эримнинг номидан қилишим керакми? Эҳсон қилаётганимда қандай ният қилсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўзининг номидан алоҳида қилинган афзал. Марҳумнинг номидан эҳсон қилишингиз жоиз. Эҳсон деб ният қиласиз. Аллоҳ қабул қилсин! Валлоҳу аълам!