Ассалому алайкум! Оилали эркак бошқа аёл билан муносабатда бўлди ва фарзандли бўлди. Кейин никоҳ ўқитиб, яна фарзандли бўлди. Эркак у аёлни жавобини берса, фарзандларини кўриши, таьминоти қандай бўлади? ( оиласини бундан хабари йўқ) Жавобини берган аёл билан кўришиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Жавобини берган аёл билан кўришиб бўлмайди. Болалар вояга етгунча таъминотни қилиш шарт. Валлоҳу аълам!