Устознинг рухсати

17:25 / 30.08.2020 | Sarvinoz To'raqulova | 565
Ассалому алайкум! Телеграмдан ингилиз тили бўйича дарс олдик. Дарсда устоз қўлланмалар ташлади. Дарс пулини тўладим. Қўлланмаларни бошқа дарсда қатнашмаётган, аммо имтиҳонга тайёрланаётган танишларимга илм олишлари учун ташладим. Айтингчи устоздан сўрамай қўлланмаларни бошқаларга тарқатишим хатоми? Ахир мен дарс пулини тўлаган бўлсам уларни сотиб олган бўлмайманми? Улардан рухсат сўрасам, улар қарши бўлса улардан фойдаланиб синглимга, бошқаларга ўрганганларимни ўргата олмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз дарс учун пул тўлагансиз, қўлланма учун эмас. Устоздан сўраш керак. Валлоҳу аълам!