Нафл намози ҳақида

09:58 / 01.09.2020 | Nodira | 622
Ассалому алайкум! Бир танишим хар гал витр намозидан олдин 2 ракъат шукрона намозини ўқишини ва шу намозда “Фотиҳа”дан кейин 3 марта “Ихлос” сурасини ўқишини ва саждада ниятларини сўраши ҳақида айтганди. Шундай қилиш тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай кўрсатма шариатда келмаган. Шукрона намози йўқ, шукр намози бор. Зам учун уч марта “Ихлос” сурасини ўқиш манбаларда айтилмаган. Лекин шундай қилинса намоз дуруст бўлаверади. Маълум ниятда қилинган амалга бошқа нарсани қўшилмайди. Шукр учун ўқилган намозда фақат шукрни изҳор қилиш лозим, ниятларини сўраш эмас. Валлоҳу аълам!