Ассалому алайкум! Лаб бўёғидан биз аёллар кўп фойдаланамиз. Эшитишимча бу Исломда мумкин эмас экан. Таркибида чўчқа ёғи бор дейишди. Шу тўғрими? Ростдан ҳам Исломда аёллар лаб бўёғи мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нарсаларга умумий ҳукм берилмайди. Аввало бу маҳсулотларнинг таркибини ўрганиш керак. Қолаверса бундай маҳсулотларга кетадиган нарсалар ишлаб чиқариш жараёнида кўпинча хусусиятларини йўқотади. Валлоҳу аълам!