Ҳомиладор аёлнинг таҳорати

21:20 / 11.03.2017 | Савол | 2161
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум, Устоз. Мен ҳозирда ҳомиладорман. Ҳомилам баъзи сабабларга кўра муаммоли ўтмоқда шифокорлар буни хавфли эмаслигини, бола туғилгандан кейин даволаш мумкинлигини айтишмоқда. Муаммо шундаки, доим оч сариқ суюқлик кўряпман. Ҳар битта намозимга таҳорат олмоқдаман. Саволим ҳар битта намозимга таҳорат олишим шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу нарса тез тез келиб турган бўлса, ҳар намозга таҳорат қиласиз. Сиз соҳиби узр ҳукмидасиз. Валлоҳу аълам