Савол

14:06 / 13.04.2017 | Савол | 1233
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Аёл киши эрини рухсатисиз ўз ота-онасини зиёрат қилиш учун уйига бориб келса мумкинми? Бу саволга Қуръон оятлари ёки ҳадислардан далиллар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди, деган гап бор. Лекин сиз барибир эрингизнинг изнисиз уйдан чиқмаганингиз маъқул. Сизларга оилавий Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтиёр оила» китобини ўқишингизни тавсия этамиз, чунки у ерда сизларга керакли далиллар, насиҳатлар, бундай ишларда муроса қилиш чора-тадбирлари бериб ўтилган.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=16101.0
http://savollar.islom.uz/savol/29189.