Талоқ хақида

03:22 / 23.08.2020 | Мухаммад Али | 561

Ассалому алайкум! Онамнинг оналари бувим ўзларини опаларини қизларини, тоғамга никоҳлаб берганлар. Тоғамнинг аёлини опасига мен келин бўлганман. Қайчи қуда бўлганмиз. Тоғам билан келин аяга Аллоҳ бир ўғил берди. Улар ишлаш учун Москвага боришиб ўша жойда жанжаллашиб қолишган экан. Тоғам маъносини билмай туриб 3 талоқ сўзини айтган. Ўша жойдаги домла буларни никоҳлаб қўйган. 2008 йил ватанга қайтиб келишиб, қиз фарзандли бўлишди. Орадан 10 йил ўтгандан кейин келинойим шу сўзни маъносини тушундим, бизнинг яшашимиз мумкин эмас экан ажрашамиз деб қизи билан чиқиб кетди. Ўғли 15 ёш, қизи 10 ёш. Келинаямнинг тутган йўли тўғрими? Бир тарафдан қариндошлик алоқаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти. Фарзандларга қийин бўлаяпти. Ака-синглисидан, сингил-акасидан ажралиб яшашяпти.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилган. 3 талоқ тушган. Валлоҳу аълам!