Қарз бериш яхшими ёки эҳсон бериш

02:47 / 04.09.2020 | ب | 640
Ассалому алайкум! Инсон кўпроқ қарз бериши керак деб эшитдим. Агар инсон эҳсон берса қайтиб келмаслиги аниқлигини билиб беради. Қарз берган одам эса бу қайтиб келармикин, қайтиб келмасмикин деб беради деб ўйлайди. Мана шу ҳақида шариат нима дейди? Бундай ҳадислар борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Икковининг ҳам ажри бор. Қарз берган берганини қайтиб олсада, бир мушкули бор инсонга ёрдам берган бўлади.

«Ҳадид» 11. Аллоҳга «қарзи ҳасанаа» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор.

Аслида, «қарз» сўзи луғатда «кесмоқ» маъносини билдиради. Қарз берувчи киши ўз молидан кесиб, қарз сўровчига беради. Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида сарфланадиган молу мулкни Унга берилган «қарзи ҳасана»га, яъни орага судхўрлик ва бошқа ғаразлар қўшилмаган қарзга ўхшатмоқда.

«Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?!»

Бунда эҳсон, нафақа қилишга катта тарғиб бордир. Чунки қарзни муҳтожлар олади, Аллоҳ эса ҳеч нарсага муҳтожлиги йўқ, балки барчанинг Унга муҳтожлиги бор Зотдир. Оятда Аллоҳ таоло эҳсон қилганларнинг сарфини кўпайтириб беришга ва бунинг устига, уларни карамли жаннатга киритишга ваъда қилмоқда.

("Тафсири Ҳилол" китобидан, Исро сураси, 11-оят)

 Валлоҳу аълам!