Тукларни олиш

02:37 / 04.09.2020 | Sevinch | 1334
Ассалому алайкум! Бир танишим тукларни қўл билан олиш суннат, уни кимёвий кремлар ёки шунга ўхшаш нарсалар билан тозалаш ҳаром деб айтди. Уни шу гаплари тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишлардан кўзланган мақсад қўлни ишлатиш эмас, ҳаром туклардан халос бўлишдир. Шу сабаб шариатга мувофиқ ҳар қандай услубда тозаланиш жоиз. Валлоҳу аълам!