Ассалому алайкум! Менинг ёшим 25 да. Турмуш қурганимга 7 йил бўлди. 1 нафар 2 ёшли қизим бор. Тушган жойим Ислом динидан унча хабари йўқ оила. Мана 3 йилдирки қайнотам ора орада маст бўлиб, мен билан ота онамни ҳақорат қилиб уришади. Ҳатто қўл кўтаришгача ҳам боради. Турмуш ўртоғим яхшилар. Муносабатларимиз яхшилиги учун сабр қилиб яшадим. Энди жудаям паймонам тўлиб кетиб, умуман яшагим келмай қолди. Фарзандим ҳам кўзимга кўринмай ажрашишга қарор қилмоқчиман. Ҳаётим бундай давом этишига сабрим етмайди. Кўнглим нотинч. Ҳар қайнотамга қараганимда қалбимда қандайдир кучли нафрат ғалаён кўтаради. Буни енгишга умуман кучим етмаяпти. Маслаҳат беринг қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз сизни ҳимоя қилсин. Тинч шароит яратиб берсин яшашга. Қайинотангиз ичиб келганида кўзига кўринманг. Ажрашиш билан қийинчиликлар тугамайди. Валлоҳу аълам!