Намоз вақти

05:06 / 24.08.2020 | Muhammadali | 408

Ассалому алайкум! 1 Пешин намозини доим кеч ўқийман. Аср вақтига бир соатдан камроқ қолганда. Баъзида пешинни ўқиб бўлганимдан сўнг сал вақт ўтиб аср вақти киради. Асосан шамоллашим туфайли шундан қиламан. Пешинга олган таҳоратим хуфтонгача етсин дейман. Шунга гуноҳкор бўлмайманми? 2. Ёш фарзандим бор. Баъзида намоз ўқиётган вақтимда ҳожатга бораман деб қолади. Намозимни бузиб боламга қарайман. Шундай қилишим тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Аср вақти киргунча ўқилса пешинни ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Аммо эрта вақтида ўқишнинг ажри кўпроқ. Валлоҳу аълам!