Қазо намозлар

20:17 / 06.09.2020 | Soliha | 536
Ассалому алайкум! Нега пешин, аср, шом намозлари қазо бўлса фақат фарзи ўқилади, бомдод қазо бўлса қуёш тиккага келгунича суннати билан фарзи, ундан кейин фақат фарзи ўқилади, хуфтон қазо бўлса витр билан фарзи ўқилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бомдоднинг суннати муаккадир, яъни кучлидир. Расулуллоҳ унинг қазосини ўқиганлар. Витр эса вожиб амалдир. Валлоҳу аълам!