Нафақа

02:36 / 07.09.2020 | Hanifa | 519
Ассалому алайкум! Биз чет давлатда яшаймиз. Пандемия сабаб давлат ишини йўқотганларга, ишламаганларга нафақа ажратди. Лекин мени турмуш ўртоғим ишини йўқотмади. Ҳар доимгидай ишини давом эттирди. Лекин давлат ажратган нафақани ҳам олди. Мен “олишингиз керак эмас сиз ишингизни йўқотмадингизку” десам ҳам, “мен сен учун документ тайёрлаганимда давлатга кўп солиқ тўлаганман. У ёқ бу ёқдан ҳисобимга пул қўйиб ана шу пуллардан ҳам солиқ тўлаганман” дедилар. Эрим жаҳлдорлиги сабабли кўпинча тортишавермайман. Лекин менга ўша пуллардан кийим кечак учун нафақа бердилар. Энди ўйланиб қолдим. Ёлғон аралаш келган пуллар ҳалол бўлмаса, мен олган кийим кечак ҳам ҳалол эмасми деб? Уларни кийишим жоиз эмасми? Чунки эрим шариатга амал қилмайди шу сабабли кўп низолар келиб чиқяпти. Опажон тўғри йўл кўрсатинг илтимос! Ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ноҳақ олганми шуни аниқлаш зарур. Ноҳақ олган бўлса, бу пуллардан тийилиш зарур.