Азиз авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиб бўлмайдими?

21:02 / 13.04.2017 | Савол | 1307
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа! Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва уни масжидлар қилиб, чироқлар иладиганларни лаънатладилар». Юқоридаги ҳадисга кўра азиз-авлиёларнинг қабрини зиёрат қилиб бўлмайдими? Олдиндан ташаккур. Мени ва ота-онамни, оиламни дуо қилишингизни кутиб қоламиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Маълумки, Ислом дини янги келган пайтда куфр ва ширк хавфи кучли бўлганидан бир муддат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларни қабрларни зиёрат қилишдан ман қилиб турганлар. Бу ўша ҳолатда айтилган гап. Иймон қалбларда қарор топганидан сўнг қабр зиёратига изн берилган. Ҳозирда муслималар, мўминалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қиладилар-ку. Шундан хулоса чиқариб олсангиз бўлмайдими? Аммо қабрларга чироқ ёқиш, латталар илиш каби амаллар мутлақо жоиз эмас. Аллоҳ таоло сизларга икки дунё саодатини берсин! Омин!.